Жасур Жалолиддинов «Локомотив»дан «Тамбов»га ўтди

Фото: Михаил Рождественский

Бу ҳақда «Тамбов» клуби спорт директори Павел Худяков «Чемпионат.com» нашрига маълум қилган.

«Жалолиддиновни сотиб олиш шартисиз мавсум якунига қадар ижарага олаяпмиз. «Локомотив» билан келишувга эришиб бўлдик. Унга кўра, ўзбекистонлик футболчининг маошини «Локомотив» клуби тўлашда давом этади», — дейди «Тамбов» клуби вакили.

«Тамбов» клуби Россия Премьер-лигаси 10-туридан кейин турнир жадвалида 8 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Жасур Жалолиддинов ёзда «Бунёдкор»дан «Локомотив» клубига ўтганди. Москва клуби 18 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи учун жами 1 миллион евро трансфер харажат қилгани ҳақида хабар қилинганди. Жалолиддиновнинг «темирйўлчилар» билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

manba kun.uz

Fikr bildirish

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>