ЎФА: Тошкентда Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўртоқлиқ учрашуви бўлиб ўтади

24 февраль куни соат 18:00да пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида футболимиз ва спортимиз ривожига улкан ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтади.

Унда футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари мини-футбол майдонида ўзаро тўп суришади.

Учрашувга кириш бепул.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, «Юнусобод» спорт мажмуаси.

Мўлжал: Тошкент телеминораси.

Мираброр Усмонов 2005-2010 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси, 2006-2017 йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти бўлган. 2013 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда у Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини бошқарган. 2015 йилдан 2018 йилга қадар Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритган.

Мираброр Усмонов 2019 йил март ойида, 72 ёшида вафот этди.

Ватан олдидаги хизматлари учун Мираброр Усмонов «Меҳнат шуҳрати» (1995), «Фидокорона хизматлари учун» (2007), «Эл-юрт ҳурмати» (2011) ва «Дўстлик» (2017) орденларининг соҳиби бўлган. Бундан ташқари, у Осиё Олимпия Кенгаши томонидан «Олтин орден» ва ФИФАнинг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Мираброр Усмонов болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ислоҳ қилиш, шунингдек, спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда мамлакатимиз спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси Ўзбекистон тарихининг олтин саҳифаларига муҳрланган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати

Fikr bildirish

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>