Шота Арвеладзе хориж клубидан таклиф борлигидан бехабарлигини маълум қилди

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе “Трабзонспор” қизиқишидан бехабар. Мутахассис kun.uz мухбирига берган интервьюсида Туркия нашрида чиққан хабарга муносабат билдирди.

“Hurriyet нашрининг ёзганидан хабарим йўқ (суҳбат 20 октябрь кеч соат 20-00 лар атрофида бўлган). Буни Сиздан эшитиб турибман. Мен ҳозир бундай нарсалар ҳақида ўйламаяпман. Кимдир қандайдир хабарлар ёзса, мен бунга одатда эътибор бермайман ва аниқ таклифларсиз бирор нарсага шарҳ бермайман. Мен ҳақимда ёзишаётгани, менга қизиқишаётгани учун раҳмат. Бу доим ёқимли. Менга бу ерда яхши”, дейди грузиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Hurriyet нашрида чиққан хабарга кўра, Туркиянинг “Трабзонспор” клуби Туркия Суперлигаси 5-турида ўз майдонида «Истанбул Башахшеҳир» клубига мағлуб бўлган ва жамоа раҳбарияти Шота Арвеладзега расмий таклиф билан чиққан. Трабзонликлар англиялик мураббий Эдди Ньютоннинг ишидан қониқмаяпти.

manba kun.uz

Fikr bildirish

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>