Россиялик мураббий Остон Ўруновнинг «Спартак»да ўйнаб кета олмагани сабабини айтди

Россиянинг «Рубин» ва «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Ринат Билялетдинов «Уфа»га қайтган Остон Ўруновнинг «Спартак»да ўйнаб кета олмагани ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Фикримча, Остон Тедесконинг ўйин услубига мос тушмади. У ҳамма клубда ҳам ўйнай оладиган футболчи эмас. Ўруновни «Рубин»даги грузиялик хавбек Хвича Кварацхелига ўхшатаман. Барча уларнинг ўйинига ўргангач, бу ўйинни бошқа жамоада ҳам кўрсатиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Ўруновнинг дриблинглари, рейдларини таҳлил қилиб, унга қарши чора топишди. Яна бир жиҳати «Уфа»да тўп сурганида унинг жамоасига қарши қаттиқ тайёргарлик кўрилмагандир, аммо «Спартак» билан баҳсга ҳамма жамоалар ўзгача тайёргарлик кўради. Қолаверса, Ўрунов мисолида кўрдикки, фақат бир марта ёрқин порлаш билан иш битмайди, «Спартак»да ўз даражангни ҳар бир баҳсда кўрсатишинг шарт», — дейди Билялетдинов.

Эслатиб ўтамиз, «Спартак» Остон Ўруновни мавсум якунигача «Уфа» клубига ижарага берди. Аввалроқ, «Уфа» Москва клубига 20 ёшли футболчи учун 1 миллион евро таклиф қилгани, «Спартак» эса трансфер учун 3 миллион евро сўрагани ҳақида хабар берилганди.

tribuna.uz

Fikr bildirish

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>