Роналду коронавирусга чалинди

image

“Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси маълум қилди.

Қайд этилишича, 35 ёшли футболчи ўзини яхши ҳис қиляпти ва ўзини яккалаган.

Унинг оиласи карантинга олингани ҳақида маълумотлар йўқ.

Аввалроқ, у терма жамоага қўшилишидан олдин карантин чораларига амал қилиш масаласида “Ювентус” раҳбарияти билан зиддиятга борганди. Хусусан, у яна бир бор коронавирусга тест топширишдан бош тортган.

qalampir.uz

Fikr bildirish

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>