Олма-ота шаҳрида (Қозоғистон) спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун аёллар кураши бўйича дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Қувонарлиси, унда гиламга чиққан 2 нафар қизимиз кумуш медаль билан тақдирланишди. -50 кг вазн тоифасида Жасмина Иммаева финалда қозоғистонлик Валентина Исламовага имкониятни бой берди. Шунингдек, -55 кг вазн тоифасида айлана тизимда кечган баҳсда Мадина Усмонжонова ҳам кумуш медаль билан тақдирланди. Афсуски, яна 2 нафар қизимиз бронза медали учун курашда имкониятни бой бериб қўйди.

МОҚ матбуот хизмати..