24 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўрасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоамиз мураббийлар штаби унда иштирок этувчи таркибимизни эълон қилди.

Таркибда бир қатор кутилган ва кутилмаган номларга гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, Рио-2016 чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, Рио-2016 кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов асосий таркибга киритилган. Шунингдек, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халаков каби номларни ҳам кўриш мумкин. Тўлиқ таркиб билан танишинг:

-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Абдумалик Халаков
-63.5 кг: Мужибулло Турсунов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Шаҳрам Ғиёсов
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Одилжон Аслонов
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов

МОҚ матбуот хизмати…