Нафислик ва гўзаллик шайдоларини пойтахтимиздаги “Универсал” гимнастика саройига таклиф этамиз. 16-18 апрель кунлари Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади. Унда сайёрамизнинг маҳоратли гимнастикачилари Токио Олимпиадаси йўлида рақобатлашадилар.

Янги Ўзбекистоннинг янги юлдузларини биргаликда кашф этамиз!