Бадиий гимнастикачиларимиз Москвада шоҳсупага кўтарилишди

photo_2021-02-22_09-52-52

Кеча Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жорий йилги илк нуфузли халқаро мусобақа – “Гран-при Москва-2021” баҳсларига старт берилди. Токио олимпиадасига рейтинг очколари тақдим этувчи ушбу мусобақада мамлакатимиз бадиий гимнастикачилари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

Ушбу мусобақада терма жамоамиз аъзолари Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Севара Сафоева, Камола Ирназарова, Шаҳзода Ибрагимовалар жамоавий баҳсларда, Екатерина Фетисова эса индивидуал машқларда ўз омадини синаб кўришади.

Шунингдек, Гран-при турнири доирасида ҳамюртларимиздан Сабина Ташкенбаева, Тахмина Икромова, Мария Пак ҳамда ўсмирлар тоифасида Анастасия Саранцева ва Наталья Усовалар иштирок этган бадиий гимнастика афсонаси Алина Кабаева соврини учун “Alina Cup” халқаро турнири ҳам ўтказилди.

Қувонарли жиҳати, “Alina Cup” халқаро турнирида ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда ҳамюртларимиз алоҳида машқларда 2та бронза медалига сазовор бўлишди. Жумладан, Наталья Усова ҳалқа машқларида, Анастасия Саранцева эса лента машқларида шоҳсупага кўтарилди.

Ҳозиргина Москва Гран-присининг жамоавий баҳсларида Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Севара Сафоева, Камола Ирназарова ҳамда Шаҳзода Ибрагимовалардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси қизлари тўп билан бажарилган машқлар йўналишида бронза медалига сазовор бўлишди. Биз ушбу муваффақиятлар билан бадиий гимнастикачиларимиз ва уларнинг мураббийларини табриклаймиз.

Fikr bildirish

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>